Тавсиф
Икки паллали бегона ўтлар ва қамишга қарши курашиш учун тизимли гербицид.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Pretilachlor 300 g/l + pyribenzoxim 20 g/l
Препаратив шакли
Эмулсия концентрати
Қадоғи
1л
Қўлланилиши
Препаратнинг таъсири қўлланилгандан кейин бегона ўтларга сўрилиш
вақти 24 соат. Бегона ўтларнинг нобуд бўлиши бегона ўтларнинг турига қараб, ишловдан 3-7 кун ўтгач сезилади. Ноқулай об ҳаво шароитларида қўлланилганда эса 2-3 хафтадан кейин юқори самарадорлик намоён бўлади. Препарат шоли экилгандан 6-8 кун ўтгач 2-3 барг чиқарганда қўллаш тавсия қилинади. Препарат турли об ҳаво шароитларида ўз таъсир кучини сақлаб қолади. Гербицид билан ишлов берилганда шолипоялардаги сувларни чиқариб юбориш керак. Икки кундан кейин қайта суғориш мумкин.
Муҳим эслатма! Препарат қўлланилишидан олдин керакли миқдор ўлчаб олиниб, алоҳида идишларда яхшилаб эритилсин, тайёр бўлган ишчи эритма пуркагич аппаратига солинсин!