Тавсиф
Кемирувчи ва сўрувчи зараркунандаларга қарши инсектоакарицид.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Аbamectin 18g/l
Препаратив шакли
Эмульсия концентрати
Қадоғи
1 л
Қўлланилиши
Абамет - ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидаги ўргимчаккана, шира, трипс ва бошқа сўрувчиларга қарши қўлланиладиган ўсимликларга қисман сингиб кириш (системали) хусусиятига эга бўлган, контакт ҳамда меъда-ичак орқали таъсир этувчи инсектоакарициддир. Унинг таъсир этувчи моддаси тупроқ микроорганизимларидан ажратиб олинган ва кимёвий таркиби тузилишига кўра бошқа инсектоакарицидлардан тубдан фарқ қилади.
Афзалликлари
Препарат фосфорорганик, пиретроид ва карбаматларга чидамли бўлган зараркунандаларга нисбатан юқори самаралидир.
Ўсимлик баргларига сингиб кира олиши сабабли баргнинг орқа қисмида жойлашган каналар ва ғовакловчи ҳашаротлар личинкаларига ҳам фаол таъсир кўрсатади.
Ҳам инсектитсидлик, ҳам акарицидлик ҳусусиятига эга.