Асосий - Маҳсулотлар-Stenia/Eurojan 98% нам.к.
Stenia/Eurojan 98% нам.к.

Тавсиф

Ўсувни бошқарувчи модда.

Кўсаклар етилишини тезлаштирувчи, ғўзанинг ўсишини бошқарувчи восита.

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

image.png

Таъсир этувчи модда

Mepiquat chloride 980g/kg

Препаратив шакли

Намланувчи кукун

Қадоғи

100 гр

Қўлланилиши

Stenia - ғўзада қўлланиладиган ўсувни бошқарувчи препарат бўлиб, ғўзанинг ғовлаб кетишини олдини олади. Натижада ғўзанинг биринчи ярусларидан бошлаб асосан кўсаклар пайдо бўлади, улар эрта пишиб етилади ва юқори ҳосил олиш имконини беради.
Препарат билан ишлов берилган ўсимлик ихчам ҳолга келиб, конуссимон шакл олади, соғлом тўқ яшил рангга киради, биринчи теримда олинадиган ҳосил миқдори ортади. Толанинг техник сифати пасаймайди.

Афзалликлари

- Ғўзадан эртароқ ҳосил олишни таъминлайди;
- Пахта терими учун қулай шароит яратади;
- Кейинги экиладиган экинларни эртароқ экиш имкони беради;
- Гозанинг ғовлаб кетишини олдини олади.