Тавсиф
Картошка, помидор, бодринг ва узумнинг комплекс касалликларига қарши, текканда ва ичдан таъсир этувчи икки таркибли фунгицид.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Mancozeb 640g/kg + Metalaxyl 40g/kg.
Препаратив шакли
намланувчи кукун
Қадоғи
1 кг
Қўлланилиши
Manlax -картошка, узум ва сабзавот экинларининг касалликларини олдини олувчи ва даволовчи препарат ҳисобланиб, ўсимликка текканда ва ичдан таъсир этадиган юқори самарали фунгицид. Препарат икки таркибли бўлиб, биринчи таъсир этувчи моддаси металаксил ишловдан 1 соат ўтиб ўсимликка барг ва поя орқали синггиб киради, ўсимликда эркин ҳаракатланиб касалликларнинг илк ривожланиш босқичидан бошлаб ичдан таъсир этиб даволайди.
Иккинчи таъсир этувчи моддаси манкоцеб эса текканда таъсир этувчи модда бўлиб, барг юзасида мустаҳкам ҳимоя қобиғини ҳосил қилади ва препаратнинг самарадорлигини оширади.
Афзалликлари
- Икки томонлама таъсир этиш механизми картошка, узум ва бошқа сабзавот экинлари касалликлардан ишончли ҳимоя қилади;
- Ўсимликнинг ҳам ичидаги ҳамда ташқарисидаги патогенларга қарши юқори самарали;
- Узоқ муддатли профилактик ва даволовчи таъсир кучига эга;
- Ўсимликка тез шимилади - 30 дақиқа ичида.