Тавсиф
Каналарнинг барча ривожланиш босқичларида самарали назорат қилиш учун янги турдаги препарат.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Экин тури | Сарф меъёри (л/га) | Касалликлар | Қўллаш муддати ва усуллари |
Ғўза | 0,2 - 0,25 | Ўргимчаккана | Ўсимликнинг ўсув даврида |
Олма | 0,75 - 1,0 | Боғ ўргимчакканаси, мева қизил канаси | Ўсимликнинг ўсув даврида |
Таъсир этувчи модда
Бифеназате 480г/л
Препаратив шакли
Суспензия концентрати
Қадоғи
1л
Қўлланилиши
Препарат қўлланилгандан сўнг барча ҳаракатчан босқичлардаги каналарга таъсир қилиб уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Препарат барча ривожланиш фазаларидаги ўргимчаккана ва қизил ўргимчакканаларнинг тухуми, личинкаси, нимфаси ва етук зотини йўқотади. Ҳаракатчан босқичдаги каналар Мафента 48% билан ишлов берилгандан сўнг гиперфаоллашади ва ишловдан 3 соат сўнг озиқланишдан тўхтайди. Энг юқори самарадорликка 3-4 кундан сўнг эришилади.
Афзалликлари
• Каналарнинг барча ривожланиш босқичларида самарали;
• Ишловдан сўнг 3-4 кун мобайнида каналар нобуд бўлади;
• Фойдали ҳашаротларги зарарли таъсир кўрсатмайди;
• Ҳосил йиғилишига қисқа муддатлар қолганда ҳам қўллаш мумкин.