Тавсиф
Пиёз ва саримсоқни икки паллали бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун юқори самарали гербицид.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Oxyfluorfen 240 g/l
Препаратив шакли
Эмульция концентрати
Қадоғи
1 л
Қўлланилиши
Пиёз ва саримсоқ пиёзнинг барча авлодлари экилган майдонларда бир йиллик кенг баргли ва айрим бошоқли бегона ўтларга қарши униб чиққунга қадар ҳамда бегона ўтларнинг бошланғич ўсув даврида қўлланиладиган гербицид.
Бегона ўтлардан жағ-жағ, сассиқпоя, қуртена, салатўт, чумчуқ тили, мойчечак, ёввойи туруп, аччиқўт, юлдуз ўт, тиласпи, олабўта, қизилтасма, бангидевона, исмалоқ ва бошқа бегона ўтларни йўқотишда ишлатилади.
Афзалликлари
· узоқ муддат кимёвий самарани таъминлайди;
· такрорий экин ва алмашлаб экиш экинлари учун мутлоқо зарарсиз;
· бошоқли бегона ўтларга қарши курашиш учун мўлжалланган гербицидлар билан бирга қўлланилиши мумкин.