Тавсиф
Мевали дарахтлар ва узумда учрайдиган кенг турдаги касалликларга қарши системали таъсир кўрсатувчи фунгицид.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Cyprodinil 750g/kg
Препаратив шакли
Сувда эрувчи гранула
Қадоғи
1 кг
Қўлланилиши
Уруғли мева дарахтларида (олма ва нок) – калмараз (парша), альтернариоз, монилиоздан; данакли мева дарахтларида монилиоз ва бошқа касалликлардан; узумда - кулранг ва оқ чиришдан ҳимоя қилади. Ун шудрингга қарши қўшимча тасир кучига эга. Ҳавонинг паст ҳароратида ҳам касалликларга қарши курашиш имкониятини яратади. Профилактика ва даволовчи таъсирга эга.
Афзалликлари
Уруғли меваларнинг калмараз (парша), монилиоз, данакли меваларнинг монилиоз ва узумнинг кулранг ҳамда оқ чириш касалликларига қарши юқори самарали восита;
Ҳавонинг паст ҳароратида ҳам юқори самарали восита;
Резистентликка қарши дастурлар учун муҳим препарат;
Системали ҳимояловчи ва даволовчи таъсир кучига эга.