Асосий - Маҳсулотлар-Dolfuron 25% c.э.г.
Dolfuron 25% c.э.г.

Тавсиф

Маккажўхори ва помидор экилган майдонларда бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва айрим кенг баргли бегона ўтларга қарши қўлланиладиган гербицид.

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

image.png

Таъсир этувчи модда

Rimsulfuron 250g/kg

Препаратив шакли

Сувда эрувчи гранула

Қадоғи

500 гр

Қўлланилиши

Маккажўхори ва помидор экилган майдонларда бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли, айрим кенг баргли бегона ўтларга қарши қўлланиладиган самарали гербицид. Бегона ўтлардан Қора сули, Тулки қуйруқ, Қоракурмак, Итқўноқ, Бешбармоқ, Мустак турлари, уруғдан униб чиққан Ғумай, кенг баргли ўтлардан эса Дағал каноп, Эшак шўра, Жағ-жағ, Шотари, Чақамиқ, Мойчечак, Ялпиз, Лолақизгалдоқ, Ёввойи туруп, Аччиқўт, Юлдузўтга қарши самарали восита ҳисобланиб, экин майдонини бегона ўтлардан ҳимоя қилади.
Нам ва иссиқ ҳароратда самарадорлигини сақлаб қолади.

Афзалликлари

бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларни йўқ қилади;
самарали таъсирга эга, бегона ўт барглари томонидан тез сўрилади ва уларнинг ўсув нуқтаси, илдизлари ва илдизпояларига ўтади;
кичик сарф меёрида юқори самарадорликни таъминлайди;
айрим кенг баргли бегона ўтларга қарши курашишда фойдаланиш мумкин.