Тавсиф
Касалликларни узоқ муддатли даволайдиган ва олдини оладиган ичдан таъсир этувчи фунгицид
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Difenoconazole 250g/l
Препаратив шакли
Эмульсия концентрати
Қадоғи
1л
Қўлланилиши
Олма ва нок дарахтларида учрайдиган калмараз (парша), молиниоз, ун шудринг, узумнинг қора чириш ва оидиум, бошқа мевали дарахтларни молиниоз касалликларидан ҳимоя қилишга мўлжалланган даволовчи ва профилактик юқори самарали фунгицид. Препарат ўсимлик ҳужайраларига шимилади, субкутикуляр мицелиянинг ривожланишини тўлиқ тўхтатади, патогенларнинг спораланиш даражасини пасайтиради. Пуркаш давомида препарат барглар томонидан шимилиб, экинни ҳимоя қилади ва даволайди.
Афзалликлари
• Мевали дарахтлардан соғлом ҳосил олишни таъминлайди;
• Уруғли ва данакли меваларнинг калмараз (парша) ва бошқа муаммоли касалликларига қарши энг ишончли ҳамда самарали восита;
• Янги ҳосил илдиз меваларини альтернариоз билан касалланиш хавфини камайтиради;
• Ишлов берилгандан 2-3 соатдан сўнг таъсир этишни бошлайди.