Тавсиф
Ғалла майдонларидаги бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши юқори самарали гербицид
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Tribenurоn-metil 600 g/kg + Flоrasulam 200 g/kg
Препаратив шакли
Сувда эрувчи гранула
Қадоғи
500 г
Қўлланилиши
Ушбу гербицид ғалла майдонларидаги бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши самарали қўлланилади. Шу жумладан: мойчечак, отқулоқ, исмалоқ, эшшакшўра, салат ўт, чумчуқ тили, ёввойи турп, юлдуз ўт, аччиқмия, тиласпи, бангидевона, сассиқпоя каби бегона ўтларга қарши тавсия этилади. Ушбу препарат тежамкор гербицид ҳисобланиб 50 турдан ортиқ бегона ўтларни назорат қила олади. Ушбу гербицидни барча турдаги препаратлар билан бирга қўллаш мумкин. Қўллашдан аввал мутахассис билан маслахатлашинг.
Афзалликлари
Тупроқ ва об-ҳавонинг ҳолати препарат самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмайди;
Жуда кам миқдорда қўлланилиши (20-30 г/га);
Тез парчаланиб кетади, етиштирилаётган маҳсулот ва атроф-муҳитда зарарли қолдиқ қолдирмайди;
Препарат қўлланилгандан кейин 1 соат ичида ёмғир ёғса ҳам ўз таъсир кучини йўқотмайди