Тавсиф
Буғдой ва арпа майдонларида бир йиллик бошоқли бегона ўтларни назорат қилиш учун қўлланиладиган ичдан (системали) таъсир этувчи гербицид
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Pinoxaden 50g/l +Cloquintocet mexyl 12.5 g/l.
Препаратив шакли
Эмульсия консентрати
Қадоғи
1 л, 5 л
Қўлланилиши
Кузги буғдой экилган майдонлардан униб чиққан бир йиллик бошоқли бегона ўтлар, жумладан, ёввойи сули (оқ бош), райгрес (мастак), тулки қуйруқ, итқўноқ турлари, курмак сингари бегона ўтларни йўқотишда юқори самара берувчи препаратдир.
Юқори даражада ёпиштирувчи моддаси препаратни дарҳол ўсимликка шимилиши ва тарқалиши ҳамда бегона ўтларнинг тўлиқ нобуд бўлишини таъминлайди. Ишлов берилгандан 2 кундан сўнг бегона ўтлар ўсишдан тўхтайди, бегона ўтларнинг тўлиқ нобуд бўлиши эса бир ҳафтадан сўнг содир бўлади.
Афзалликлари
- Пиноксаденнинг юқори системалилиги унинг юқори самарадорлилигини таъминлайди;
- ишлов берилганидан кейин 1 соатдан сўнг ёмғир ёғса ҳам ювилмайди;
- қўллаш муддатининг қулайлилиги, донли экинларининг барча ўсув фазасида қўллаш мумкин;
- икки паллали бегона ўтларнинг гербицидлари билан қўллаш мумкин.