Асосий - Маҳсулотлар-Penzole 10% эм.к.
Penzole 10% эм.к.

Тавсиф

Ун шудринг ва бошқа касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган юқори самарали ичдан таъсир этувчи фунгицид.

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

image.png

Таъсир этувчи модда

Penconazole 100g/l

Препаратив шакли

Эмульсия концентрати

Қадоғи

Қўлланилиши

Препарат касалликлар ўртача ривожланган ҳолатларда экинларни 14-18 кун давомида ҳимоя қилади. Касаллик тарқалганидан 3-4 кун ичида препарат даволаш имкониятга эга. Ўсимлик ичида тез ҳаракатланади ва споралар ривожланиши ҳамда ўсувчи трубкалари барг тўқималарига кириш даврида касалликни даволайди. Ўсимлик тўқималарига ўтиб гаусторилар ҳосил қилаётган патогенларга препаратнинг оз миқдори ҳам яхши таъсир этади. Тез таъсир қилади – ишлов ўтказилганидан 2-3 соатдан сўнг, ўз муддатларида қўлланилганда мицелия ривожланишини тўхтатади.

Афзалликлари

• Споралари ўсаётган ва ўсув трубкалари барг тўқималарига кираётганда касалликларни тўхтатади;
• Таъсири ишловдан сўнг биринчи кундаёқ бошланиб, кейинги 10-14 кунгача сақланиб қолади;
• Турли ҳароратларда ҳам самарадорлиги йўқолмайди;
• Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш дастурида қўллаш мумкин.