Тавсиф
Буғдой ва арпа майдонларида бир йиллик бошоқли ва кенг баргли бегона ўтларни назорат қилиш учун қўлланиладиган ичдан (системали) таъсир этувчи гербицид
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Экин тури | Сарф меъёри (л/га) | Бегона ўтлар | Қўллаш муддати ва усули | Мавсумда неча маротаба қўлланилади |
Кузги буғдой | 1 | Бир йиллик бошоқли ва кенг баргли бегона ўтлар (Ёввойи сули, райгрес) | Экиннинг туплаш даврида ва бегона ўтларнинг фаол ўсув даврида пуркалади | 1 |
Таъсир этувчи модда
MESOSULFURON-METHYL 9 g/l+MCPA EHE 240g/l+FLORASULAM 6g/l+MEFENPYR-DIETHYL 25.2g/l
Препаратив шакли
Эмульсия концентрати
Қадоғи
5 л
Қўлланилиши
Кузги буғдой экилган майдонлардан униб чиқган бир йиллик бошоқли бегона ўтлар, жумладан ёввойи сули (оқ бош), райгрес (мастак), тулки қуйруқ, итқўноқ турлари, курмак сингари бошоқли ва бошқа кенг баргли бегона ўтларни йўқотишда юқори самара берувчи препаратдир.
Юқори даражада ёпиштирувчи моддаси препаратни дарҳол ўсимликка шимилиши ва тарқалиши ҳамда бегона ўтларнинг тўлиқ нобуд бўлишини таъминлайди. Ишлов берилгандан 2 кундан сўнг бегона ўтлар ўсишдан тўхтайди, бегона ўтларнинг тўлиқ нобуд бўлиши эса бир ҳафтадан сўнг содир бўлади.
Афзалликлари
Пиноксаденнинг юқори системалилиги унинг юқори самарадорлилигини таъминлайди;
ишлов берилганидан кейин 1 соатдан сўнг ёмғир ёғса ҳам ювилмайди;
қўллаш муддатининг қулайлилиги, донли экинларининг барча ўсув фазасида қўллаш мумкин;
икки паллали бегона ўтларнинг гербицидлари билан қўллаш мумкин.