Тавсиф
Донли экинларнинг уруғидан ўтувчи касалликларга қарши уруғликларга ишлов беришда қўлланиладиган юқори самарали фунгицид.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Таъсир этувчи модда
Tebuconazole 60g/l
Препаратив шакли
Cуспензия концентрати
Қадоғи
5 литр
Қўлланиши
Донли экинларнинг уруғдан ўтувчи касалликларига қарши уруғликларга ишлов беришда қўлланиладиган юқори самарали фунгицид. Бошоқ ва илдиз чириш ҳамда уруғлик моғорлаши касалликларини самарали назорат қилади. Ҳам текканда ҳам ичдан таъсир этиш хусусияти уруғнинг ички ва ташқи инфекциялари ҳамда илдиз атрофидаги тупроқ инфекцияларидан самарали ҳимоя қилишини таъминлайди. Илдиз чириши, бошоқ замбуруғ касалликлари ва уруғ моғорлашига қарши уруғларга ишлов бериш усулида қўлланилганда, препарат юқори самарадорликка эга.
Афзалликлари
Ичдан самарали ва тез таъсир этиш хусусиятига эга;
Кенг таъсир доирасига эга - ғалла экинларининг кенг турдаги зарарли касалликларига қарши қўлланилади;
Экиннинг ҳам ички, ҳам ташқи юзасидаги касалликларига қарши курашади;
Экиннинг илк ривожланиш босқичларидаги касалликларни олдини олиш ҳисобига самарали таъсир этади.